Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон:нархлар мавсумий ўсишда давом этмоқда

Қишнинг сўнгги кунларида Ўзбекистонда озиқ-овқат нархлари мавсумий ўсишда давом этмоқда.

"Илик узилди" аталмиш айни мавсумда қишки озиқ-овқат заҳиралари тугай деб қолади, ҳали баҳорги кўкатлар ҳам ниш чиқаргани йўқ.

Аммо Тошкентда шу кеча-кундузда озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашишига қўшнилар билан чегаралар ёпиқлиги сабаб дейилмоқда.

Ҳукумат назоратидаги интернет саҳифасига кўра, шу кеча-кундузда Тошкентнинг қатор деҳқон бозорларида олиб-сотарларга қарши кураш бошланган, бир неча шахс қўлга олинган.

Мустақил иқтисодий шарҳловчи Жаҳонгир Шосалимовнинг айтишича, бу каби муваққат ва мажбурий чоралар кутилган натижа - нархларнинг ҳақиқатда ҳам пасайишига олиб келмайди.

Унга кўра, дон маҳсулотлари, айниқса буғдойнинг ўтган йилгига нисбатан қарийб уч баробар қимматлаб кетгани алал-оқибат гўшт маҳсулотларининг нархида акс этмай қолмайди.

Ўтган уч - тўрт ой мобайнида нархлар қарийб йигирма фоизга ортганини айтар экан, шарҳловчи назарида озиқ-овқат нархларининг кескин кўтарилиб кетиши аҳолининг камбағал қатлами рўзғори яна ҳам оғирлаштиради.