Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Хоразмлик раққоса" ўтмиши ва бугунги ҳаёти ҳақида

Image caption Ҳожарбиби Сиддиқованинг 'Хивалик раққоса ёки соддадилнинг тарихи' номли китоби бутун Россияда машҳур

Асли хоразмлик Ҳожарбиби Сиддиқова Россияда ном чиқарган ёзувчи аёллардан.

Унинг "Бибиш" тахалуси остида битган "Хивалик раққоса ёки соддадилнинг тарихи" номли китоби бутун Россияда машҳур.

Китоб тўрт йил олдин Россиядаги энг кўп сотилган "Миллий бестселлер" мукофотига сазовор бўлган.

"Хоразмлик раққоса ёки соддадилнинг ҳикояси" асари ўнлаб бошқа тилларга ҳам ўгирилган.

"Бибиш" ўз китобида Ўзбекистондаги аччиқ ҳаётни очиқ ва самимий ёзганини айтади.

Ҳожарбиби Ўзбекистондаги иқтисодий қийинчиликлар боис Россия иш излаб келади.

Мусофирликда битган хотира ва кундаликлари ниҳоят китобга айланади.

Би-би-си Ҳожарбиби Сиддиқова билан боғланиб, унинг кечаги ва бугунги ҳаёти ҳақида суҳбатлашган.