Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Марғилонлик таниқли уламо Абдулҳаким Восиев оламдан ўтди

Image caption Абдулҳаким Восиев Марказий Осиёда кўплаб дин пешволарига устозлик қилганди

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, Марғилон шаҳрида таниқли уламо Абдулҳаким Восиевнинг жаноза маросими бўлиб ўтган.

108 ёшида оламдан ўтган Абдулҳаким ота жанозасида ўн минглаб одамлар иштирок этган.

Жаноза маросимида иштирок этганлардан бирининг айтишича, Абдулҳаким ота жанозасига шунчалар кўп одам тўпланганки, "Марғилон шаҳридаги марказий кўчалар беркилиб қолган".

Абдулҳаким Восиев Марказий Осиёда кўплаб дин пешволарига устозлик қилган уламо ҳисобланади.

Олим Совет даврида ўз уйида юзлаб талабаларга таълим бергани айтилади.

Абдулҳаким қорининг отаси 1935 йилда Сталин қатағонлари қурбони бўлган.

Унинг кенжа ўғли эса Ўзбекистон Конституцион тузумига тажовуз қилишда айбланиб, 1996 йилда озодликдан маҳрум этилган.

Би-би-си Абдулҳаким Восиев ҳақида сўзлаб беришни сўраб, мустақил имом Обидхон қори Назаровга боғланди.