Financial Times Ўзбекистон ва Хитой орасидаги газ дипломатияси борасида нима дейди?

Ўзбекистон ва Хитой орасидаги янги газ келишувлари Британияда чоп этилувчи нуфузли Financial Times газетасининг эътиборидан ҳам четда қолмаган.

"Хитой-Ўзбекистон: Газ дипломатияси" номли мақолада ёзилишича, расмий Пекин Тошкентнинг газ таъминотини икки ҳиссага ошириш ваъдасини қўлга киритиш билан, Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини сусайтириш йўлида яна бир қадам қўйган.

Газ нархи юзасидан ҳеч келиша олишмагани боис, Россиянинг йирик газ ширкатлари эса, ҳали-ҳануз Хитой бозорини забт этишнинг уддасидан чиқа олишмаган.

- Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўтган ҳафта Пекинга сафари чоғида алал-оқибат Хитойга йилига 25 миллиард кубометр газ экспорт қилишга имкон берувчи қўшимча таъминот йўли қуришга рози бўлди, дейилади мақолада.

Ўзбекистон бундан аввал 2009 йилда ишга тушган ва Россиянинг газ экспорти юзасидан мавжуд монополиясига чек қўйган янги газ қувури орқали Хитойга йилига 10 миллиард кубометр газ сотиш масъулиятини ўз зиммасига олганди.

Хитой эса, айнан Туркманистондан бошланиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтувчи қарийб 2.000 чақирим узунликдаги янги қувур ишга тушиши ортидан Марказий Осиё газ бозорларига кириб келишни бошлаган.

- Саноат жадаллик билан ривожланиб бораётган шарқий қирғоқларида энергияга бўлган эҳтиёжни қондириш учун Хитой сўнгги йилларда четдан газ сотиб олишга зўр бермоқда. Аммо Россия ва Марказий Осиёдан катта миқдорда газ импорт қилиши учун инфратузилма ва таъминот тармоқларига улкан сармоялар киритилиши лозим бўлади," дея давом этади "Файнаншл Таймс".

Мақола, ўз ўрнида, Ўзбекистон йилига ишлаб чиқараётган 70 миллиард кубометр газининг асосий қисми ички истеъмолга кетишини назарда тутиб, унинг Россия ва Хитойга берган бу каби ваъдаларини бажаришга қанчалик қодир бўлишини ҳам савол остига олади.

Ва мақола сўнггида бу борада икки хил тахмин илгари сурилади: булардан биринчиси - Хитой Ўзбекистон иқтисодига 5 миллиард доллар сармоя киритишни таклиф этгани учун Ўзбекистон ҳам ўз томонидан газ таъминотини ошириш ваъдаси билан чиққанлиги ёки Хитой баҳона Россияга сотиши мумкин бўлган ўз газининг нархини кўтариб олиш истагида эканлигидир.

Стратегик ва Халқаро Тадқиқотлар марказининг нуфузли тадқиқотчиси Эдвард Чоу эса, мақолада келтирилган иқтибосида, "Хитой узоқ ўйинни бошлаганини" айтади.

Хўш, Ўзбекистон томонининг Хитойга берган ваъдаси ортида аслида нималар ётади? Биз ушбу савол билан Халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича консалтинг ширкати раҳбари Анвар Ҳусаиновга мурожаат қилдик:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди