Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қашқадарёлик фермерлар қурғоқчиликдан нолишмоқда

Image caption Маҳаллий ҳукумат табиий шароитларнинг ўзгаришига мос режа ишлаб чиққанича йўқ

Ўзбекистондаги қурғоқчилик асосан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида чуқур сезилмоқда. Айниқса Амударё сувига қараб қолган чўл ҳудудларида аҳвол оғир.

Маълум бўлишича, Ғарбий Қашқадарёда сув тортадиган насослар ишлаямапти, сув омборларида эса сув сатҳи пасайиб кетган.

Би-би-си билан суҳбатда Нишон туманидан бўлган фермер бу йил деҳқончилик жуда оғир бўлаётганини айтди.

"Буғдой экканмиз рўзғорда ёйиш учун, ер ёнғоқ, тарвуз экканмиз. Буғдойларимиз қуриб қолди сувсизликдан, бир марта суғориб қолдик", - дейди исми ошкор этилишини истамаган фермер.

Деҳқонларга расмийлар қурғоқчилик сабабини ёғингарчиликнинг оз бўлиши билан изоҳлашган.

Уларга Талимаржон сув омборида сув жуда кам экани айтилган.

Баъзи фермерларнинг экинлари буткул қириб битган. Би-би-си билан суҳбатда бўлган деҳқон ўз буғдойини ўстиришга қилган харажати қопланмай қолишидан хавотирда.

У давлатдан кўмак кутмаяпти.

"Қаердан ёрдам қиларди, ёрдам қилолмайди, қилмайди ҳам. Акт-пакт тузмаяпти, ёки энди ҳосилдорчилик шундай бўлиб қолди деб планни тушириш ҳақида ҳам гапирмаяпти. Планни бажаролмасанг, ерни олиб қўяди, ё харажатни бўйнингга қўяди", - дейди у.