Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда "Хотира ва қадрлаш куни" нишонланди

Image caption Ўзбекистонда сўнгги йилларда ғалаба эмас, хотира куни нишонланади.

Cобиқ Совет Итттифоқининг баъзи республикаларида Иккинчи жаҳон урушида Олмония фашизми устидан қозонилган ғалабанинг 66 йиллиги нишонланди.

Москвадаги Қизил майдонда Қизил армиянинг 27 минг фахрийси иштирокида ғалаба паради бўлиб ўтди.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилиари ўнгида чиқиш қилган жаноб Медведев улар туфайли фашистлар устидан тарихий ғалабага эришилганини айтди.

Парад чоғида гапирган Президент Дмитрий Медведев шунингдек мамлакат қуролли кучларини энг замонавий қурол-аслаҳалар билан таъминлашга ваъда берди.

Мухбирларга кўра, Совет Иттифоқи парчаланганидан буён Россия армиясига молиявий маблағ кескин қисқарган.

Ўзбекистонда эса 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" сифатида нишонланди.

Мамлакат Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига юз доллардан кўпроқ пул мукофоти топширилган, совғалар тарқатилган.

Ҳозирда Ўзбекистонда саккиз минг нафар уруш фахрийси қолган.

Аммо, таниқли шоир Ёдгор Обид Ўзбекистонда тарих масаласида бошқалардан фарқлардан фарқли сиёсат юритаётганини айтади.

Шоид Ёдгор Обид билан бўлган суҳбатни тингланг.