Андижон қирғинидан роппа-роса 6 йил ўтди, аммо...

Бугун Андижон хунрезлигининг олти йиллиги – 13 14 май кунлари намойишга чиққан минглаб одамлар ҳукумат кучлари томонидан шафқатсизларча ўққа тутилган ва қурбон бўлган кун.

Намойишларнинг куч билан бостирилиши оқибатида аксарияти тинч намойишчилардан иборат юзлаб андижонликларнинг қурбон бўлганликлари айтилганди.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, ўша кунлар ва ўтган олти йилдан бери юзларча ўзбекистонлик ҳукуматнинг қасос амалларидан қочиб ватанни тарк этишди. Муҳожир бўлишди.

Ўша кунлар президент Каримов Андижонда халқни кўчага чиқарган, дея Ғарб давлатларини айблаган эди.

Бу каби қараш то Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга ўрнатган рамзий жазо чоралари юмшатилмагани ва ё умуман бекор қилинмаганига довур давом этди.

Шу йил бошларида эса, президент Ислом Каримов Андижон воқеаларида маҳаллий раҳбарларни айблаганди:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда Хотира ва Қадрлаш куни эса, президент Каримов жаноблари Андижон хунрезлигига доир яна бошқача бир қарашни изҳор этди.

Араб дунёсидаги инқилоблар манзарасида Андижонни тилга олган президент Ислом Каримов – каттароқ давлатлар табиий захираларга эгалик қилиш учун ҳам инқилоблар уюштиради қабилида огоҳлантирди. Андижонни мисол қилиб кўрсатди:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Кўплаб кузатувчиларга кўра, Ғарб Ўзбекистон билан алоқа эвазига олти йил бурунги Андижон хунрезлигига кўз юммоқда.

Ўзбекистон - Афғонистондаги Ғарб амалиётлари учун муҳим шимолий таъминот йўлида жойлашган.

Шунингдек, нефть ва газга бой Марказий Осиёдаги энг кўп сонли ва стратегик муҳим давлат саналади.

Андижонда аксилҳукумат намойишчиларига ўт очилганига қарши Оврўпо Иттифоқи киритган санкциялар олиб ташланди.

Андижон бўйича халқаро мустақил текширувга Ислом Каримов ҳукумати рози бўлгани йўқ.

Лекин инсон ҳуқуқлари фаолларининг айблашларича, Ғарб бугун ўз манфаатларини инсон ҳақларидан устун қўймоқда.

Мана олти йил берисида, бугун Андижон унутилди, дейиш мумкинми?

Бу савол билан Халқаро Инқироз Гуруҳи вице-президенти Алайн Делотрозга мурожаат этдик:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Андижонда 2005 йил 13 май куни нималар рўй бергани ҳамон очилмай қолмоқда.

Гувоҳлар ҳамда фаолларга кўра, ҳаёт қийинчиликларидан норози майдонга чиққан оддий - аёлу бола демасдан ҳукумат кучлари ўқига учган.

Лекин Ўзбек ҳукуматининг айтишича, ўша куни қуролли шахслар қамоқхонага ҳужум қилишади, одамларни гаровга олишади ва қотилликка қўл уришади.

Бироқ Ўзбек ҳукумати аслида нима бўлганини ўрганиш учун мустақил халқаро комиссияга рухсат бермади.

Бугунга келиб, икки зиддиятли фикрдан қай бири кўпроқ исботини топа олди?

Ушбу савол билан Андижондаги норозилик намойиши ташкилотчиларидан бири, бугун Ғарбда бошпана топган Шамсутдин Атаматовга мурожаат этдик:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди