Тошкентда тезлиги бир лаҳзада 20 метрни ташкил этган шамол бўлиб ўтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи gazeta.uz

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, Тошкент шаҳрида 16 май куни тезлиги бир сонияда 20 метрни ташкил этган шамол бўлиб ўтган.

Тошкентликлар соат 17-18 лар орасида кучли шамолнинг гувоҳи бўлганлар.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан билдиришларича, шамол шаҳарнинг бир неча ҳудудларида дарахтларни йиқитган.

Оқибатда бир неча автомобилга шикаст етган, реклама эълонлари, газ қувурлари ва электр симлари узилган

"Йиқилган дарахтлар қари, чириган дарахтлар бўлган", дейишди Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ходимлари.

Расмий мулозимларга кўра, шамол қурбон ва талофотларга сабаб бўлмаган.

Тошкентдаги "Газета.уз" Интернет-саҳифаси хабар беришича, табиат ҳодисасидан бир соат ўтиб, авария бригадалари шамол келтирган талофотларни бартараф этишга киришганлар.

Сиз Тошкентдамисиз? Кучли шамолдан кейинги аҳвол гувоҳи бўлган бўлсангиз, ўз кўрганларингиз, имкони бўлса суратларингизни BBCUZBEK.COM ўқувчилари билан бўлашинг!

BBCUZBEK.COM таҳририяти SMS рақами +447786201124

BBCUZBEK.COM билан боғланиш йўллари