Ўзбекистондаги бошқа сиёсий маҳбусларнинг аҳволи қандай?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Брюсселга Президент Ислом Каримовнинг ташрифи муносабати билан Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларни озод этиш талаби билан ўтказилган норозилик амалиёти

Ўзбекистон матбуотида узоқ йиллик қамоқда қолаётган сиёсий маҳбус тажрибасини кенг қўллашга даъват қилинган.

"Новый Век" газетаси биогумус ишлаб чиқариш тажрибасини кенг ёйиш зарурлиги ҳақида, буни Рустам Усмонов ихтиро этгани ҳақида ёзган, бироқ Ўзбекистонда иқтисодий жиноятда айблашиб уни тутқунликда сақлашаётгани борасида ҳеч нарса дейилмаган.

Кучсизланган ер таркибини яхшилаш учун махсус чувалчанг - биогумус ишлаб чиқариш ғояси ишбилармон миллионер Рустам Усмоновга тегишли.

Унинг Ўзбекистон телевидениесида бир арава гўнгни бир арава олтинга алишиш рекламасини кўпчилик яхши эслайди.

Иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистон эркин ёзувчилар ва журналистлар уюшмаси аъзоси бўлган Рустам Усмонов 1990 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида биринчи хусусий банк - "Рустамбанк"ни таъсис этган эди.

У иқтисодий мавзуларда қатор китоблар ҳам ёзган.

Ўз фаолиятида Президент Каримов сиёсатини қўллаб-қувватлаган ва 1998 йилда Андижон вилоят маҳкамаси ҳукми билан 13 йилдан бери қамоқда қолаётган Рустам Усмоновнинг ҳозирги аҳволи қандай? Ўзбекистон қамоқхоналарида белгиланган жазо муддатлари ўтиб кетганига қарамасдан, ҳамон тутқунликда қолаётган сиёсий маҳбуслар - Мурод Жўраев, Мамадали Маҳмудов, Аъзам Турғунов ва Солижон Абдураҳмоновнинг саломатлиги ҳақида нималар маълум?

Би-би-си бу ҳақда мухолифат фаоли Дилором Исҳоқова билан суҳбатлашди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди