Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Касб байрамида икки ўзбек журналисти Президент Каримов эътиборига эришмоқчилар

Image caption Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Амонова ўзларига тазйиқ ва таҳдидлар тўхтамаётганини айтадилар

Ўзбекистон телевидениесининг икки собиқ журналисти Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Амоновага кўра, кўп сондаги мурожаатларига жавоб олмагач, 27 июн - Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ходимлари куни очлик эълон қилиш билан Президент Ислом Каримов эътиборини телевидениедаги муаммоларга қаратмоқчилар.

Икки журналист ўзларига нисбатан бўлаётган тазйиқ ва таҳдидлардан шикоят этишган.

Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Амоновалар Президент Ислом Каримовдан, ўз таъбирларича, Ўзбекистон телерадиокомпаниясидаги ноҳақликлар, цензура, коррупция ва маҳаллийчиликка эътибор қаратишни сўрашмоқда.

Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Амонова ўтган йил декабрида Тошкентдаги Мустақиллик майдонида норозилик чиқиши ўтказишлари ортидан ишдан ҳайдалган.

Маҳкама телевидениенинг уларни ишдан ҳайдаш ҳақидаги қарорини асосли, деб топган.

Ҳозирда аппеляция маҳкамасини кутаётган журналистлар сўнгги чора сифатида матбуот ходимлари куни очлик эълон қилиш ниятида эканликларини билдиришган.

Биз Малоҳат Эшонқулова билан боғланиб, аввалига нима учун аппеляция маҳкамасини кутмадингиз, деб сўрадик.