Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қафас ичида ётган Миср собиқ президенти ҳақида ўзбек тарихчиси фикрлари

Image caption Ҳусни Муборак Мисрни қарийб 30 йил идора қилди.

Британияда нашр этилувчи етакчи рўзномалар пайшанба куни бош саҳифаларида Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг қафас ичида ётгани акс этган суратларни чоп этган.

Cобиқ президент Ҳусни Муборак ва унинг икки ўғли аксил-ҳукумат намойишларини куч билан бостириш ва йирик миқдордаги Миср бойлигини ўзлаштиришда айбланмоқдалар.

"Гардиан" ўз мақоласини "Қари чол қафас ичида замбилда ётибди" деб бошлайди.

Рўзноманинг изоҳлашича, бу тасвир "насиҳат" учун берилмаган.

"Инқилобнинг қонли меросидан пайдо бўлган тасвир Миср демократияси вужудга келаётганидан ҳам далолат бўлиши мумкин. Саксон уч ёшга кирган қари чолнинг ўз ўғиллари билан бирга панжара ортида ётгани жуда кучли тасвир. Бу - ҳақиқий инқилобий лаҳза," деб ёзади "Гардиан".

83 ёшли собиқ президент апрел ойида юрак хуружи билан Шарм аш-Шайхдаги ҳарбий шифохонага ётқизилган эди.

Ҳусни Муборак ва унинг аёли Сюзанн ноқонуний бойлик тўплаш айби билан сўроқ қилинган.

Мисрдаги ислоҳотчиларнинг ишонишича, Муборак хонадони қудратда экан ўнлаб миллиард доллар бойлик тўплаган.

Муборак оиласи барча айбларни рад этади

Бутун дунё матбуоти кеча намойиш этган Ҳусни Муборак тасвирлари Ўзбекистон матбуотининг назаридан четда қолган.

Би-би-си Ҳусни Муборак устидан маҳкамани интернетда кузатаётганини айтган ўзбекистонлик таниқли тарихчи ва сиёсатшунос Гога Ҳидоятовдан бу тасвирларни кўрганда нималар хаёлидан кечгани ҳақида сўради.