Сўнгги янгиланиш 2 сентябр 2011 - 17:06 GMT

Би-би-си архивидан: 'Ҳилол ва юлдуз - Оллоҳга ошиқ Фарғона'. 1-қисм

Бундан 20 йил муқаддам Совет империясининг харобалари ўрнида пайдо бўлган янги мустақил давлатлар репрессив сиёсий тузум ва фалаж иқтисодни мерос қилиб олган эдилар.

Уларнинг кўпчилиги тез орада бу меросдан қутулиб, янгича тараққиёт йўлини танладилар.

Аммо Совет Иттифоқининг энг йирик мусулмон аҳолисига эга бўлган Ўзбекистон учун миллий мустақиллик Михаил Горбачев даврида қўлга киритилган нисбий диний ва сиёсий эркинликларнинг йўқотилишини англатар эди.

Йигирма йилдирки, Ислом Каримов ҳукумати буни ислом ақидапарастлиги ва экcтремизм таҳдиди билан тушунтириб келади.

Исломий ақидапарастлик ҳақиқатми ёки афсона?

Диний экcтремизм сабабми ё оқибат?

1991 йил декабридаги илк президентлик сайловларидан кўп ўтмай, Ўзбекистонга сафар қилган Би-би-си журналистлари ушбу саволларга жавоб топишга уринганлар.

Ўтган вақт мобайнида бу саволлар долзарблигини йўқотмагани учун "Ҳилол ва юлдуз-Оллоҳга ошиқ Фарғона" ҳужжатли филмини эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

3 қисмдан иборат ушбу ҳужжатли филм ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларингизни bbcuzbek.com га йўлланг.

Электрон почтамиз манзили: uzbek@bbc.co.uk

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.