Рамазон Ҳайити кунини белгилаш борасидаги чалкашликларни қандай изоҳлаш мумкин?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Дунёнинг қатор мусулмон мамлакатларида Ислом динидаги икки асосий байрамнинг бири - Рамазон Ҳайити нишонланмоқда, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон мусулмонлари Рамазон рўзасидан кейин адо этиладиган Ҳайит намозларини бугун ўқишган.

Мусулмон оламидаги аксар мамлакатларда Рамазон Ҳайити куни деб 30 август куни белгиланди ва Ҳайит намозлари сешанба куни адо этилди.

Ўзбекистонда Рамазон Ҳайитини 31 август куни нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон президентининг фармони эълон қилинган, лекин шунга қарамасдан, ўзбекистонлик айрим мусулмонлар рўза тутишни 29 август куни тўхтатишгани ва Ҳайит намозларини 30 августда эрталаб яширинча ўқишгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Ҳижрий тақвим осмонда янги ойнинг кўринишига асосланади, мусулмон мамлакатларида Ҳайит кунини белгилаш борасида фарқ ҳамда чалкашлик юзага келади.

Бу йилги Рамазон ойи 29 кунни ташкил этди.

Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, Қирғизистон мусулмонлари Ҳайит намозларини кеча адо этишган. Биз Рамазон Ҳайити кунини белгилаш тартиби қандайлиги ҳақида Қирғизистондаги Қорасув шаҳри масжиди имом-хатиби Рашод қори Камоловдан сўрадик.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди