Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Шукрулло: 'Давлатимизнинг телевидениеси мени унча хуш кўрмайди'

Image caption Шукрулло:"айтиб бўлмайдиган нарсани уддалаб айта олиш маҳорат"

Шу кунларда Ўзбекистон Халқ Шоири, Сталин қатағонларидан омон қолган адиб Шукрулло 90 ёшга тўлган.

"Қўрқиб яшашликнинг ўзи ҳам ўлим" деб ёзган шоир нафақат ўзи мансуб бўлган кекса авлод, балки бугунги ўзбек шоир ва ёзувчилари, зиёлилари учун ҳам ноёб бўлган ҳаққонийлик ва ҳақиқатгўйлиги билан шогирдлари ҳамда мухлисларининг эътиборини қозониб келмоқда.

Унинг Сталин қамоқхоналари ҳақидаги "Кафансиз кўмилганлар" автобиографик романини танқидчилар атоқли рус ёзувчиси Александр Солженицинннинг "Гулаг архипелаги" асари билан тенглаштиришган.

Шукрулло собиқ Совет Иттифоқининг бошқа давлатларида ҳам ўзининг мухлисларига эга.

Атоқли адибни 90 ёши билан расмийлардан ҳеч ким табрикламаган.

"Ёзувчилар уюшмаси жуда банд бўлса керак", - дейди у.

Би-би-си билан суҳбатда Шукрулло ўзининг 90 ёшини халқ билан бирга нишонлаётгани ва шу кунларда халққа ош бериш ниятида эканини айтди.