Тошкентдаги ўйинда Ўзбекистон олимпия жамоаси Ироқ устидан ғалаба қозонди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

2012 йилги Лондондаги ёзги Олимпиада ўйинлари саралаш босқичида Ироқнинг футбол бўйича терма жамоаси билан ўйнаган Ўзбекистон жамоаси 2-0 ҳисоби билан ғалаба қозонган.

Ўйин Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтган.

Ўйиннинг 70-дақиқасида Темирхўжа Абдухолиқов биринчи голни урди.

78-дақиқада Кенжа Тўраев иккинчи гол муаллифи бўлган.

Ушбу учрашув Ўзбекистон жамоасининг Лондон Олимпиада ўйинларига саралаш учрашувларининг биринчиси бўлган.

Кейинги ўйинда Ўзбекистон олимпия жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари жамоасига қарши майдонга тушади.

Бу ўйин 23 ноябр кунига мўлжалланган.

21 сентябр куни Бирлашган Араб Амирликлари жамоаси Австралияда ушбу мамлакат терма жамоаси билан учрашган.

Ўйинда ҳисоб очилмаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Темирхўжа Абдухолиқов биринчи голни урди