Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Moody's Ўзбекистон "Агробанк"ининг рейтингини пасайтириши мумкин

Image caption "Агробанк" мижозларининг катта қисмини фермерлар ташкил этади

Moody's халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг "Агробанк"и кредит рейтингини пасайтириши мумкинлигини айтган.

Хабарларга кўра, бунга сабаб банкнинг ўтган йилдаги молиявий амалиётларига доир ҳисоботнинг йўқлиги ва айрим маълумотларнинг шаффоф эмаслигидир.

Шу йилнинг августида Moody's Ўзбекистон банк тизимининг "барқарор" даражадаги рейтинг баҳосини "қайта тасдиқлагани" хабар қилинганди.

Жума куни айни агентлик Британиядаги 12 банкнинг кредит рейтингларини пасайтирган.

Би-би-си "Агробанк"нинг кредит рейтинги пасайтирилиши эҳтимоли Ўзбекистоннинг банк ва молия тизими учун нимани англатиши ҳақида иқтисодий шарҳловчи Анвар Ҳусайинов билан суҳбатлашган.