Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қўқон аҳолисига газ таъминотидаги узилишлар туфайли кўмир ва ўтин ғамлаш кераклиги айтилмоқда

Фарғона водийсида маҳаллий мулозимлар бу йилги қиш мавсумида газ тақчиллиги ўтган йилларга нисбатан кучлироқ бўлиши ҳақида аҳолини огоҳлантира бошлаган.

Расмийлар аҳолига қишга тайёргарлик кўриш, ўтин ва кўмирни олдиндан ғамлаб қўйишни тавсия қилмоқдалар.

Газ тақчиллиги ҳозирданоқ нафақат туман марказлари ва қишлоқларда, балки саноатлашган йирик шаҳарларда ҳам сезилаётгани хабар қилинади.

Қўқонлик ҳуқуқ фаоли Адҳам Муҳиддиновга кўра, газ таъминотидаги муаммолар ҳақида охирги 2-3 мобайнида маҳаллий матбуот воситлари ва маҳалла қўмиталари орқали аҳолига огоҳ бериб келинмоқда.

Баъзи хабарларга кўра, шаҳардаги хусусий уйларга газ таъминоти бутунлай узиб қўйилиши мумкин ва газ фақатгина ўтин ва кўмир ёқиш имкони бўлмаган кўп қаватли турар жой биноларига узатилади.