Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Риштонликлар газ таъминоти буткул тўхташи ҳақида огоҳлантирилди

Image caption Қиш мавсумида газ таъминотидаги узилишлар Фарғона вилояти учун одатий ҳолга айланган

Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокими Ғайратали Мамадалиев бу йил қиш мавсумида туманга газ узатиш буткул узилиши мумкинлигини айтган.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳига кўра, Ғайратали Мамадалиев аҳолига уйларни кўмир ва ўтин билан иситишни тавсия қилган.

Риштон аҳолиси газ таъминотидаги узилишлар охирги йилларда одатий ҳолга айланганини айтади.

Маҳаллий кузатувчиларга кўра, газ таъминотидаги узилишлар нафақат Риштон тумани, балки бутун Фарғона вилоятига таҳдид солмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига кўра, энг оғир вазият Олтиариқ, Бувайда, Боғдод ва Риштон туманларида юзага келиши мумкин.

Би-би-си риштонлик мактаб ўқитувчиларидан бирига боғланди.