Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон: "Эзгулик" собиқ миршаб ўлими юзасидан изоҳ талаб қилди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти ҳуқуқ-тартибот органларидан ўтган якшанба куни Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ИИБ тергов бўлими изоляторида собиқ милиция милиция ходимининг ўлдирилиши юзасидан изоҳ беришга чақирган.

Жамият, шунингдек, Алмардон Рўзиқулов ўлимига алоқадор шахсларни жазога тортишни талаб қилган.

"Эзгулик" чиқарган баёнотда таъкидланишича, собиқ милиция ходими Алмардон Рўзиқулов "терговчилар томонидан қўлланилган ноинсоний қийноқ ва зўраки иқрорлик олишга уриниш даврида ўлган".

Жамиятнинг ўз маҳаллий ходими маълумотига таяниб хабар беришича, 28-ёшли Алмардон Рўзиқулов қорамол ўғирлашда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Душанба куни тупроққа топширилган Алмардон Рўзиқуловнинг ички ишлар органлари сафида хизмат қилиб, истеъфога чиққани хабар қилинади.

"Эзгулик" хабарига кўра, марҳум қариндошлари Чироқчи тумани Ички Ишлар Бўлими маъмуриятидан "мазкур қийноқ ва қотиллик учун" изоҳ талаб қилишмоқда.

"Эзгулик" собиқ миршаб ўлими юзасидан "бирор изоҳ ёки маълумотга" эга эмаслигини билдирган.

"Рўзиқуловлар хонадонига яқин манбалар Алмардон оиланинг кенжа фарзанди экани, унинг бу тариқа ўлдирилиши қариндоншлар орасида чуқур эмоция ва ғазаб уйғотганини таъкидламоқда," - дейилади "Эзгулик" баёнотида.

Би-би-си "Эзгулик" жамиятининг сўзчиси Абдураҳмон Ташановга боғланиб, аввалига ҳодиса тафсилотини сўради.