Ўзбекистонлик ошпазлар Гиннеснинг рекордлар китобига киришмоқчи

Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, мамлакат ошпазлари бирваракайига 4 тонна 700 килограмм палов пишириб, Гиннеснинг рекордлар китобига киришмоқчи.

Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси раиси Акбар Умаровнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, ушбу ташаббус шогирдлари ва oshxona.uz веб саҳифасининг асосчиси Баҳриддин Чустийдан чиққан.

Жаноб Умаровга кўра, яна шу йилнинг ноябр ойида Молдованинг Кишинёв шаҳрида ўзбекона ош пишириш бўйича ўтказилган пазандалар шоусидан кейин янграган даъватлар ҳам ўзларини ушбу ташаббус билан чиқишга руҳлантирган:

Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун қанча катта миқдорда бўлмасин, таомнинг ягона қозонда тайёрланиши тақозо этилади.

Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси раисининг айтишича ҳам, худди шу мақсадда жуда катта ҳажмда махсус қозон-мослама ясатиш режасидалар.

4 тонна 700 килограмм палов тайёрлаш учун қанча масаллиқнинг кетиши ҳозирча маълум эмас.

Жаноб Умаровнинг айтишича, бу хусусдаги маълумотлар тез орада ҳисоб-китоб қилиниб, уюшма веб саҳифасида эълон қилинади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Интернетдаги айрим хабарларга кўра, бунинг учун қарийб 1.5 тонна гуруч, 1.200 килограмм гўшт, шунча миқдорда сабзи, 300 килограммдан ортиқроқ пиёз ва 300 килограмм ёғ керак бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси раисининг билдиришича, қанча миқдордалиги аниқлангач, рекорд тоннадаги паловга кетажак масаллиқлар ҳомийлар ёрдамида олинади.

Паловни пишириш учун эса, Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятидан жаъми 14 та профессионал ошпаз таклиф этилиши мўлжалланган.

Жаноб Умаровга кўра, бўлажак рекордни келаси йилнинг март-апрел ойларида ўрнатишни режалашмоқда.

Рекорд миқдордаги паловнинг ҳозирча айнан қайси вилоят ёки шаҳарда пиширилиши маълум эмас.

Уюшма раисининг билдиришича, тадбирда Гиннес халқаро қўмитасидан ҳам вакил иштирок этади.

Бу мавзуда батафсилроқ