Рашид Холиқов: 'Ҳар доим бундан ҳам яхшироқ нарсалар яратамиз деб интиламиз'

Image caption Янги 2012 йилингиз муборак бўлсин!

Жорий 2011 йил ўз поёнига етиб борар экан, кечаётган йилда ким нималарга эришдию яна нималардан афсусда?

Янги йилдан кутаётган умидларию режалаётган ишлари қандай?

Би-би-си Ўзбек Хизмати Янги йил арафасида бу хусусда ўзбекистонлик юлдуз хонанда, ижодкор ва спортчиларнинг фикрларини бериб бориш ниятидадир.

Суҳбатларимизни 26 декабр кунидан бошлаб 1 январгача ҳафтанинг ҳар куни веб саҳифамизда ўқишингиз ва “Дараклар” дастуримиз орқали тинглашингиз мумкин бўлади.

Сўнгги қаҳрамонимиз машҳур хонанда, “Шаҳзод” гуруҳи солисти Рашид Холиқов:

Фото муаллифлик ҳуқуқи shahzod.uz
Image caption Таниқли хонанда Рашид Холиқов Ўзбекистон халқига Янги йил тилаклари билан...

Рашид Холиқов: "Ҳар бир йил бир-биридан гўзал келади. 2011 йил ҳам биз учун ўзгача бир гўзал йил бўлди. Лекин ижодкор яратаман деган нарсасини бугун яратдим, деса, у ижод қилишдан тўхтаб қолган, деб тушунаман. Биз ҳар доим бундан ҳам яхшироқ нарсалар яратамиз, деб интиламиз. Албатта, янги концертлар, янги видео клиплар, янги дастурлар,..режалаштирилган ҳамма нарсаларимиз секин-секин амалга ошаяпти. Албатта, мен ўтган 2011 йилдан жудаям хурсандман. Келаси йилларимиз ҳам бир-биридан гўзал бўлиб, ўз мухлисларимизни хурсанд қилиб юрайлик, деган умиддаман. Янги йил Ўзбекистон халқига бахт олиб келсин..."

Машҳур хонанда Рашид Холиқов билан суҳбатнинг тўлиқ аудио матнини тинглаш учун плейерни ўйнанг:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Навбатдаги қаҳрамонимиз таниқли санъаткор Афзал Рафиқов: "Ҳазрат Навоий "Ҳамса"сини оркестр жўрлигида ижро этдим"

Навбатдаги қаҳарамонимиз моҳир мураббий Вадим Абрамов: "2011 йил Ўзбекистон футболи учун омадли кечди"

Навбатдаги қаҳрамонимиз донгдор боксчи Артур Григорян: "Ўзбекистонда ўз номим билан профессионал клуб очмоқчиман"

Навбатдаги қаҳрамонимиз таниқли адиб Шукрулло: "Ёзувчидан қоладигани гап эмас, мерос, асар..."

Навбатдаги қаҳрамонимиз таниқли хонанда Абдулазиз Карим: "2012 йил ижодимнинг сермаҳсул йили бўлади деб ўйлайман"

Илк қаҳрамонимиз таниқли санъаткор Обид Юнусов: "Керак бўлиб юрганимга минг-минг шукурлар айтаман"