Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистондаги бойларга қарши кампания ортида қандай омиллар турибди?

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, 19 январ куни Тошкентнинг йирик улгуржи бозорларидан бўлган "Чинни бозори" раҳбарлари ҳибсга олинган.

Ҳибсга олинганларнинг сони ва расман қандай жиноятларда гумон этилаётгани номаълум. Уларнинг Тошкент вилоят прокуратураси томонидан сўроқ қилинаётган айтилади.

2010 йилда Тошкентдаги бошқа бир йирик бозор - "Карвонбозор"нинг бутун бошли маъмурияти ҳибсга олиниб, кўп миллион долларлик жиноят иши бўйича маҳкамага тортилгани хабар қилинган.

Ҳар икки ҳибсга олишлар Президент Ислом Каримовнинг маҳаллий бойларга қарши баёноти ортидан юз берган.

Пайшанба куни Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида нутқ сўзлаган Президент "Ўзбекистонда ўта бой ва ўта камбағалларнинг бўлмаслиги" ҳақидаги сўзларини такрорлаган.

Жаноб Каримовга кўра, бундан 10 йил аввал Ўзбекистонда бойларнинг даромадлари камбағаларникидан 20 фоиз кўп бўлган бўлса, бугунга келиб, бу фарқ 8 фоиздан сал кўпроқни ташкил этади, холос.

Аммо, Президент бойлар кўпайганми ёки камбағалларми, аниқлик киритмаган.

Хўш, Ўзбекистондаги бойларга қарши кампания ортида қандай омиллар турибди?

Би-би-си ушбу саволни тошкентлик иқтисодчи профессор Руфат Раззоқовга берган.