BBC navigation

Британ матбуоти: "Ўзбеклар тақдирга тан берган"

Сўнгги янгиланиш 5 феврал 2012 - 12:10 GMT

Мақолага кўра, Президент Каримов Ўзбекистоннинг яккаланиб қолишига сабабчи

Британияда чоп қилинувчи Телеграф газетасида ёзилишича, Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шахобчалари олдидаги узун навбатлар ва электр қувватидаги узилишлар пойтахт Тошкентнинг юрагига кириб борган, баъзи вилоятларда эса одамлар бир неча кунлаб ичимлик сувисиз қолаётганларини билдиришган.

Мақола муаллифи билан суҳбатлашган собиқ британ армияси аскари Ўзбекистонга сафари чоғида одамлар орасидаги тушкун кайфиятни сезганини айтади.

"Одамлар бу узилишлардан ғазабдалар. Улар нима учун электр узиб қўйилаётгани, нима учун сув йўқлиги ва нима учун соатлаб бензинга навбатда туришларини билмай бошлари қотган", - дейди собиқ ҳарбий.

Афғонистонда хизмат қилган собиқ британ аскари Ўзбекистон бўйлаб тадқиқот сафарида бўлган. У ўз исмини ошкор қилишни истамаган.

Термездан Тошкентгача бўлган саккиз соатлик йўл сафарида собиқ британ аскари 23та ёқилғи қуйиш шахобчасидан 20таси ёпиб қўйилганини кўрган.

"Очиқ шахобчалар ташқарисида эса юзлаб машиналар навбатда терилиб туришганди", - деб айтган у.

"Одамлар кимни айблашни билишмайди ва фақат елка қисиб қўйишади. Бу ҳудди британияликлар об-ҳаводан шикоят қилгандек нарса. Улар ҳаво дабдала дейишади, лекин у барибир давом этаверади"

Мақолада электр ва ёқилғи узилишларига қарамай, жаноб Каримов ўзбек иқтисодининг турли ютуқлари борасида нутқлар ўқишда давом этгани айтилади.

"Газ ва олтинга бой Ўзбекистонда амал қиладиган марказлашган иқтисод уни жаҳондан деярли буткул ажратиб қўйган. 2008 ва 2009 йилларнинг глобал молиявий инқирози даврида ўзбек иқтисоди ўсишда давом этгани айтилди", дейилади мақолада.

Телеграф мухбирига кўра, ўзбек расмийлари узилишлар борасидаги хабарларни ё умуман рад қилган ёки газ учун ошиб бораётган талабни айблашган, бироқ мустақил хабар агентликлари коррупция, ёмон бошқарув ва абгор инфратизилма таъминотдаги узилишларга сабаб бўлгани айтилади.

Баъзи хабарларда одамлар борган сари расмийлардан ғазабланаётганлари айтилган, аммо собиқ британ аскари бу фикрга қўшилмайди.

Унга кўра, баъзи одамлар боши қотгандек кўринсада, улар ғазаблангандан кўра, тақдирга тан берган кўринадилар.

"Одамлар кимни айблашни билишмайди ва фақат елка қисиб қўйишади. Бу ҳудди британияликлар об-ҳаводан шикоят қилгандек нарса. Улар ҳаво дабдала дейишади, лекин у барибир давом этаверади", - деб айтган аскар мақолада.

Мақолада ёзилишича, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Совет Иттифоқидан мустақил бўлиб чиққанидан бери 30 миллион аҳолига эга мамлакатини яккалатиб қўйган ва уни полиция мамлакатига айлантирган.

Лекин, мақолага кўра, Ўзбекистон НАТОнинг Афғонистонга элтувчи таъминот йўлида муҳим нуқтага айлангани ва "барқарор ва дўстона Ўзбекистон" 2014 йилда Афғонистондан ҳарбий ускуналарни олиб чиқиш учун керакдир.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.