Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон: Қаҳратон совуқ сабаб мактаблар ёпилаяпти

Ўзбекистонда об-ҳавонинг ниҳоятда совуқлиги мамлакатнинг айрим чекка туманларида мактабларнинг ёпилишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Жиззах туманидан олинган хабарларга кўра, мактабларни иситиб бўлмаётгани боис, ўқувчилар мажбуран бир ҳафталик таътилга чиқарилганлар.

Мамлакатнинг жанубий ва шимолий минтақаларида ҳам худди шундай ҳолат кузатилаётганига оид хабарлар бор.

Ўзбекистонда қолган минтақа давлатларида бўлгани каби, бу йил қиш ўта қаттиқ келган.

Мамлакат шимолида тунлари ҳаво ҳарорати минус 25 даражагача совуб кетмоқда.

Аммо четга ёқилғи сотаётган Ўзбекистон ўз халқини ёқилғи билан таъмин этолмаяпти.

Ҳатто, шаҳарларда ҳам одамлар электр токи узиб қўйилиши ва газ босими пасайиб кетишидан азият чекмоқдалар.

Кўпчилик ўтин сотиб олишга пул етмаётганини айтади. Одамлар иложсиз мевали дарахтларни ҳам кесиб ёқишмоқда.

Биз Жиззах туманидаги вазиятни билиш учун маҳаллий фуқаролардан бирини суҳбатга чорладик.