BBC navigation

Москвадаги намойишга чиққан ўнлаб ўзбеклар фитнада гумон қилинмоқда

Сўнгги янгиланиш 23 феврал 2012 - 13:23 GMT

Путинпараст намойиш иштирокчиларнинг мажбуран йиғиб келингани борасидаги иддаолар манзарасида кечмоқда.

Москвада Бош Вазир Владимир Путиннинг тарафдорлари уюштирган намойишларда аксари ўзбекистонлик бўлган муҳожирлар ҳибсга олинганлар.

Полицияга кўра, 70га яқин муҳожирга мухолифат пул тўлаб, "Биз бу ерда кўрсатмаган биноан" шиори билан митингда қатнашиш учун йўллаган.

"Москва Ички Ишлар Бошқармаси ходимлари провокаторларни ҳибсга олди. Улар Ўзбекистон фуқароларидир. Уларга 23 феврал куни 600 рубл эвазига ўз шерикларини йиғиб, Лужникидаги митингда қатнашиш вазифаси юклатилган. Бу вазифани берган ташкилотчилар мазкур амал орқали намойишда атайлаб йиғиб келинган муҳожирлар қатнашаяпти деган таассуротни уйғотмоқчи бўлишган", - дейилади полициянинг Би-би-сига берган баёнотида.

Митингдан бир кун аввал матбуот ва блогларда Путинни дастакловчи намойишга иштирокчиларни йиғиб олиб келиниши ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Хусусан, ёппасига атайлаб Москвага жўнатилаётган Красноярск алюминий корхонаси ишчилари ҳақида гап кетган.

Ундан ташқари, Москва молиявий-юридик академияси раҳбарияти ўз талабаларини Владимир Путинни қўллаб-қувватлаб намойишга чиқишга мажбурлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Талабалар, агар бўйсунмасалар, жазоланишлари ҳақида таҳдид олганларини билдирганлар.

Митингга гўёки нафақат талабалар, балки ўқитувчиларни ҳам қувишган. Ректорнинг "Тадбирда иштирок этиш ҳақида"ги қарори нусхаси интернетда чоп қилинган.

"Ҳорижий кучлар"

Айни дамда келгуси президентлик сайловларига номзодини илгари сурган жаноб Путин Лужники стадионидаги минглаб намойишчилар қаршисида чиқиш қилиб, уларни ўзига овоз беришга, ҳамда ҳорижий кучларнинг ҳоҳиш-истакларига бўйсунмасликка чақирган.

Ўтган декабр ойида парламент сайловларига берилган овозлар сохталаштирилгани ҳақидаги иддаолардан сўнг, Москва аксил-Путин намойишлари учун марказга айланган.

Бош вазир ўз тарафдорларига митингга келганлари учун миннатдорчилик билдирди ва ватан ҳимоячиси куни билан табриклади.

"Бутун мамлакатимиз овозимизни эшитсин дея йиғилдик. Биз ўн миллионлаб одаммиз, биз Россияни севамиз. Севимли ватанимиз фаровонлиги йўлида ҳар доим ишлашга тайёрмиз", - деди жаноб Путин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.