Таниқли ўзбек актрисаси Тамара Шокирова оламдан ўтган

tamara_
Image caption Тамара Шокирова ўзининг ўнлаб образлари билан халқнинг меҳрини қозонган эди

Таниқли актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тамара Шокирова оғир саратон касаллиги туфайли 56 ёшида оламдан ўтган.

Тамара Шокирова 1955 йил 26 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган.

Тамара Шокирова машҳур ўзбек кинорежиссёри Наби Ғаниевнинг келини эди.

Турмуш ўртоғи Наби Ғаниевнинг невараси Отабек Ғаниев бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлган.

Икки қизи бор. Катта қизи эстрада қўшиқчиси Райҳон Ғаниева.

Тамара Шокирова 50 га яқин кинофильмда роллар ижро этган.

Дастлабки ролини 15 ёшида ўйнаган.

Тамара Шокирова нафақат ўзбек филмларида Озарбайжон, Россия,Япония,Ҳиндистон мамлакатлари билан ҳамкорликда олинган филмларда суратга тушган.

" Бўйсунмас"даги Жумагул роли учун Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти билан тақдирланган.

"Ўзбекфильм"да суратга олинган "Меҳробдан чаён"даги Раъно,"Оловли йўллар"даги Юлдузхон, "Семурғ"даги Зубайда,"Ленинградликлар жигарбандларим менинг"даги Хадича каби ўнлаб роллари билан шуҳрат қозонган.