Ўзбекистонда турк сериаллари нима учун тақиқланди?

Ўзбекистонда турк кўп серияли бадиий филмларининг намойишлари тўхтатиб қўйилган.

Давлат назоратидаги "Ўзбекистон" телеканалида Туркиянинг "Аччиқ ёлғон" сериалининг такрорий намойиши тўхтатилган.

"Ёшлар" телеканали эса "Келин" ва "Ишкомли уй" сериалларини кўрсатмай қўйган, "Келин" бадиий фильмининг давомини кўриш учун телевизорни бураган томошабинлар телесериал техник сабаб туфайли намойиш тўхтатилгани ҳақидаги эълонни кўрганлар.

Интернетда нафақат Ўзбекистон давлат телеканаллари, балки нодавлат телевидениеларида кўрсатилаётган Турк бадиий филмлари нега тўхтатилгани ҳақида баҳс-мунозара бошланган.

Ўзбекистон расмийлари ушбу қарор сабабини изоҳламаганларидан Турк сериалларининг тўхтатилиши яқинда Ўзбекистондан Турк бизнесменларининг чиқариб юборилиши билан боғлиқлиги ҳақидаги тахминлар ҳам ўртага ташланмоқда.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон телеканалларида жамиятдаги долзарб мавзулар муҳокама этиладиган сўз эркинлиги таъминланган кўрсатувлар ўрнига жуда кўп сонда хорижий ва миллий сериаллар ва енгил-елпи кўрсатувлар эгаллашига эътибор қаратадилар.

Турк сериаллари намойиши ўзбекистонлик журналист Нарзулла Охунжоновга кўра, " миллий қадриятларга зид деб топилгани учун " тўхтатиб қўйилган бўлиши мумкин.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди