Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Швеция: Обидхон қори Назаровга суиқасд саҳнасидан лавҳа

Швеция шимолидаги Стромсунд шаҳарчасида 22 февраль тушлик маҳали таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровга суиқасд уюштирилди.

1990-йилларда Тошкентдаги "Тўхтабой" масжидига имомлик қилган Обидхон Назаров 2006 йилдан буён Швецияда истиқомат қилаётганди.

54 ёшли Обидхон Назаров ҳозирда Умео шаҳри шифохонасининг жонлантириш бўлимида сақланмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизматидан Сирожиддин Ислом шу кунларда Стромсунд шаҳрига сафар қилиб, таниқли имомга қарши содир этилган суиқасд саҳнасини кўрган.

У тайёрлаган видео лавҳани томоша қилинг.