BBC navigation

Ўзбекистонликлар хорижга чиқиб радикаллашаяптими?

Сўнгги янгиланиш 16 март 2012 - 12:30 GMT

Медиа плейер

Ўзбекистондан чет мамлакатларга сиёсий бошпана қидириб чиққанларнинг ярми ўз ватанида мустақил ва ё ҳукуматнинг расмий диндорларидан фарқли диний қарашлари учун тазйиқларга учраган шахслар экани айтилади.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Диндор ўзбекистонликлар хорижда кўпроқ диний эркинликларга эгалар

Ўзбекистондан чет мамлакатларга сиёсий бошпана қидириб чиққанларнинг ярми ўз ватанида мустақил ва ё ҳукуматнинг расмий диндорларидан фарқли диний қарашлари учун тазйиқларга учраган шахслар экани айтилади.

Америкада уч нафар ўзбекистонликнинг диний экстремистик фаолияти ё террорчи ташкилотларга кўмак беришда айбланиб ҳибсга олиниши ўзбекистонлик муҳожирлар орасида турли хавотирларга сабаб бўлмоқда.

Кўп либерал муҳожирлар бу янгилик уларнинг "ғашига теккан"ини айтишса, бошқалар ватандошлари амалларини қоралашдан бош тортишмоқда.

Январ ойида 35 ёшли Жамшид Мухторов Исломий Жиҳод Иттифоқига молиявий кўмак беришда айбланиб Чикагода ҳисбга олинди.

Феврал бошида 22 ёшли Улуғбек Қодиров АҚШнинг Бирмингем шаҳрида ўтган маҳкамада Президент Обамани ўлдиришга тил бириктирганини бўйнига олди.

15 мартда 45 ёшли Бахтиёр Жумаев, гўёки шериги Мухторов билан биргаликда, Исломий Жиҳод Иттифоқига ёрдам беришда айбланди.

Оврўпода эса, 30 январда асли ўзбекистонлик муҳожир Девид Жейкобсон (асли исми Алишер Абдуллаев) Норвегия маҳкамаси томонидан террор амалини тайёрлашда айбдор деб топилди ва тўрт ойлик қамоқ жазосига маҳкум этилди, бироқ тергов даврида панжара ортида ўтказган муддати туфайли маҳкама залидан озод этилди.

"Муаммо илдизи Ўзбекистонда"

Айримлар ўзбекистонлик муҳожирлар орасида радикаллашув анъанаси ва авж олаётган тенденция ҳақида ҳам гапирмоқда.

Ҳозир Америкада яшаётган ўзбекистонлик муҳожир, собиқ дипломат, сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевнинг Би-би-сига айтишича, Ғарбда Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг диндор жамияти деган қараш аввалдан ҳам бор эди ва бу охирги ҳибсга олишлар ана шу каби қарашни тасдиқлаяпти.

Сиёсатшунос, муҳожирлар орасидаги радикал амалларнинг илдизи Ўзбекистонда эканини айтади.

"Мактабларда умуман ўқиш бўлмаяпти, маориф тизимининг сифатида жуда тушиб кетган, мактабга қатнов борса 50 фоиз, телевидениеда эса Ўзбекистон мақтаб келинаверади, хорижда камида 3 ё 4 миллион бўлган гастарбайтерлар умуман йўқ деб айтилади. Бу келиб чиқаётган амаллар эса ҳукуматнинг алдоқчи сиёсатига қарши", - дейди у.

"Махсус тайёрланган"

Бироқ, айни дамда таҳлилчилар, ўзбекистонликлар орасидаги радикаллашув демократик қадриятлар ва дин эркинлигига асосланган Ғарб мамлакатларида намоён бўлаётганини савол остига олишади.

Лекин, жаноб Йўлдошев бунинг ҳам сабабини Ўзбекистондан қидириш кераклигига ишонади.

Унинг айтишича, мадраса ва диний ўқув юртларидаги талабалар билан Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати яқиндан ишлаб келади ва эндиликда Исломий Жиҳод Иттифоқи ёки Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига аъзо экани аниқланган шахслар аслида МХХ томонидан тайёргарликдан ўтказилган бўлишлари мумкин.

У бу каби сиёсатдан расмий Тошкент катта фойда кўришини айтади.

"Бундан ўзбек ҳукуматига жуда кўп наф тегади. Сабаби махсус хизматлардан чиқадиган маълумот пулга сотилади. Мисол учун, бирон ўзбекистонлик жиҳод йўлига ўтган бўлса, у уйига хат ёзади, телефон ё бошқа йўллар билан бировлар билан гаплашади. Ва буларнинг изига МХХ тушган бўлса, у шу одамни Ғарбга ёки Америкага пулга сотади. Бу катта сиёсат. Ундан ташқари, Каримов радикаллашувга қарши катта хизмат қилаяпти, унга ёрдам бериш керак деган тушунча ҳам уйғонади", - дейди сиёсатшунос.

Айни дамда, Тошпўлат Йўлдошев Америкада ўзи суҳбат қурган кўп ўзбекистонликлар ҳибсга олинган ватандошларини қораламасликларини айтади. Унинг айтишича, ўзбек муҳожирлари орасида Американинг мусулмон давлатларидаги сиёсати борасида танқидий қарашлар тарқалган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.