Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонлик нафақахўрлар давлатдан қарздорми?

Image caption Ўзбекистоннинг 6 миллиондан кўпроқ аҳолиси нафақага кун кўради

Ўзбекистонда нафақахўрларнинг ойлик нафақаларини қайта ҳисоб-китоб қилиш бошланган.

Молия вазирлиги ҳузуридаги "Нафақа" жамғармаси мулозимининг Би-би-сига айтишича, иш стажидан кўп нафақа олган ёки ҳужжатлари сохталаштирилгани аниқланган нафақахўрлардан ойлик нафақаларининг 50 фоизи ушлаб қолинмоқда.

Молия вазирлиги нафақахўрларнинг давлатга жаъми 105 миллион долларни қайтаришлари кераклигини айтган.

Ўзбекистоннинг 6 миллиондан кўпроқ нафақадаги аҳолиси ойда тахминан 100 долларга кун кўради.

Бу расмий ўртача маош миқдорининг яримига тенг.

Энди эса давлат айрим фуқаролардан ана шу нафақанинг ҳам бир қисмини қайтариб олмоқчи.

Кузатувчилар ҳукуматнинг ушбу қарорини мамлакатдаги нақд пул тақчиллиги билан тушунтиришмокда.

Наманганлик нафақахўр Ғуломжон Ҳолматовнинг айтишича, фақат нафақага кун кўрадиган оилалар бор ва сўнгги қарор уларнинг аҳволини янада оғирлаштиради.

Ғуломжон Ҳолматов билан суҳбатни тингланг.

Радиотингловчиларимиз диққатига: 25 мартдан бошлаб Би-би-си Ўзбек хизматининг дастурлариниҳар куни Тошкент вақти билан соат 18 00дан 19 00гача 15330, 17510, 21590 қисқа тўлқинларда тинглашингиз мумкин.