Елена Бондарь: "Менинг устимдан маҳкама сиёсийлигига шубҳа қолмади"

Image caption Елена Бондарь миллатларо низо қўзғашда айбдор, деб топилган

Тошкентдаги маҳкама мустақил журналист Елена Бондарни катта миқдордаги жаримага маҳкум этган. Фергананьюс агентлиги билан ҳамкорлик қилиб келган журналист устидан маҳкама атиги бир ярим соат давом этган.Бондарь "миллий, ирқий ва диний адоват қўзғаш"да айбдор, деб топилган.

Юнусобод туман судида ўтган маҳкама жараёнига кузатувчилар қўйилмаган. Парижда жойлашган "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти журналистнинг касбий фаолияти учун жазоланаётганини айтган. Би-би-си Ўзбек хизмати Елена Бондарнинг ўзи билан боғланиб, кечаги маҳкама тафсилотлари ҳақида сўради.

Елена Бондарь: Маҳкама бошдан-оёқ буюртмага асосланган эди. Бизнинг маҳкама мажлисини кечиктириш ҳақидаги талабларимиз инобатга олинмади. Жиноят ишида менга қарши кўрсатмалар билан бирга экспертиза хулосалари ҳам бор эди. Кўпгина материаллар ўзбек тилида эди ва бизга танишиб чиқиш учун вақт ҳам, таржимон ҳам берилгани йўқ.Бизнинг қўлимизда айблов хулосаси ҳам йўқ эди. На менга ва на менинг ҳимоячимга чақирув қоғози юборишгани йўқ. Менга бир кун аввал кечқурун 8 да телефон қилиб, суд мажлисига етиб келишимни сўрашди. Ҳимоячи ҳам фақат мен хабар қилагним учн суд мажлисига келишга улгурди, холос. Жиноят ишини олиб боран теговчи шаҳар милициясининг Террорзимга қарши кураш бўлимидан бўлган. Журналистика ва терроризм бошқа - бошқа тушунчалар бўлса, терроризм ходими нима учун менинг устимдан терговни олиб бораётгани тушунарсиз.

Би-би-си: Нима учун бу каби шошма-шошарлик билан чиқарилди маҳкама ҳукми, деб ўйлайсиз?

Елена Бондарь: Бу ерда ўйлаб ўтирадиган нарсанинг ўзи йўқ. Жиноят иши бошдан оёқ уйдирмаган қурилган. Улар аввалига мен ёзмаган хатларни ёзган, деб айбловни тўқиб чиқаришди, кейин эса ҳеч нарсани исботламасдан менга ҳукм чиқариб ҳам улгурдилар. Мени энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдоридаги жаримага ҳукм қилишди. Бу Ўзбекистоннинг жиноий қонунчилигида жисмоний шахсни тортиш мумкин бўлган энг катта жарима. Менимча, маҳкама ҳукми ҳакамнинг қўлида аввалдан тайёр эди. Хали бизга судга етиб бормасимиздан ҳукм унинг қўлида бўлган, деб ишонаман. Мени ҳеч қандай далилсиз суд қилишди ва уларга фақат менинг ҳукмга рози бўлишим керак эди, холос.

Би-би-си: Сиз маҳкама ҳукмидан шикоят қилмоқчимисиз?

Елена Бондарь: Маъмурий қонуниликка биноан ҳукмни аппеляция қилиш мумкин эмас экан. Биз фақат кассация тартибида шикоят кирита оламиз, холос. Кассация эса сиз ҳукмга розисиз, дегани. Ҳумкдан розисиз, фақат суд жараёнида процессуал нормалар бузилганидан шикоят қилишингиз мумкин. Шунда бошқа ҳакам тайинланиб, жазо енгиллаштирилиши мумкин. Аммо мен маҳкама ҳукмни қайта кўриб чиқишига ишонмайман. Бу нарса ҳакамнинг ўзини тутишидан маълум эди. Бу сиёсий маҳкама жараёни бўлганига менда ҳеч қандай шубҳа қолгани йўқ.

Би-би-си: Сизнингча, ушбу маҳкама Ўзбекистондаги бошқа журналистларга қандай ишора беради?

Елена Бондарь: Мен ва Крымзалов устидан бўлиб ўтган маҳкамадан шундай хулоса чиқариш мумкин. Ҳокимият, СНБми, умуман, бу жиноят ишларини тўқиб чиқараётганлар ҳозир янги тактикани ўйлаб топишган. Унга мувофиқ, эндиликда айбловчи сифатида ҳокимият, ҳуқуқ-тартибот идоралари эмас, балки хусусий шахслар ишга солинаяпти. Улар ўз томонидан қайсидир бир журналистга эътироз билдирилишига қарши бўлмаган одамларни топишади ва уларнинг қўли билан ўзларининг жирканч ишларини амалга оширадилар. Шунинг учун менинг бошқа журналистларга маслаҳатим-хусусий шахслардан эҳтиёт бўлишсин!..

Бу мавзуда батафсилроқ