Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бахтиёр Ҳамроев нега инсон ҳақлари ҳимоячиси сифатидаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди?

Ўзбекистонда таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, жиззахлик фаол Бахтиёр Ҳамроев инсон ҳуқуқлари ва мухолифат аъзоси сифатидаги фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси бу қарорга келишини соғлигининг ёмонлашгани ва ўзи аъзоси бўлган норасмий Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг фаолияти амалда тўхтаб қолгани билан изоҳлаган.

Бахтиёр Ҳамроев 2005 йилдаги Андижон воқеаларидан сўнг мамлакат ичкарисида қолган кам сонли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан эди.

2011 йилда Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада юз берган "Араб баҳори" деган номни олган ўзгаришлар ортидан Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ичкарисидаги мухолифат ва инсон ҳақлари фаолларига босимларни кучайтирган.

Би-би-си Бахтиёр Ҳамроев билан боғланиб, унинг сўнгги қарорига ҳокимият томонидан тазйиқлар ҳам таъсир қилганми, деб сўради.