Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўзбекистондаги фаоллар доимий кузатув остида'

Хитойлик диссидент Чэн Гуанченнинг уй қамоғидан қочиши дунё бўйлаб инсон ҳақлари ва сиёсий эркинликлар учун курашаётган фаолларнинг тақдирига эътибор қаратган.

Дунёнинг энг репрессив ва шафқатсиз тузумларидан бири деб таърифланадиган Ўзбекистонда ўнлаб фаоллар қамоққа ташланган, қийноққа солинган ва таъқиблардан қочиб,ватанни ташлаб чиқишга мажбур бўлганлар.

Улардан айримлари қамоқда жон берган.

Аммо халқаро ҳисоботларда чизиладиган бутун бу даҳшатли манзарага қарамай, кам сонли фаоллар ҳануз мамлакат ичкарисида инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳолларини ҳужжатлаштириш ва ташқи дунёни Ўзбекистондаги вазиятдан хабардор қилишда давом этмоқдалар.

Улардан бири, мустақил Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов 2003 йил августида суиқасддан омон қолган.

Унинг айтишича, таъқиб ва тазйиқлар кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланган.