Гулнора Каримова жамғармаси билан ҳамкорликнинг нимаси ёмон?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Форум жамғармаси ва Гулнора Каримова халқаро миқёсда катта қизиқиш уйғотган.

Тошкентда аёллар кўкрак саратонига қарши курашга кўмак мақсадида хайрия марафони уюштирилган, хорижда эса ушбу тадбир ташкилотчиларидан бўлган АҚШдаги Сюзан Комен номидаги жамғармаси ҳамда Лувр музейи Форум жамғармаси билан ҳамкорликлари учун танқидга тутилганлар.

Тошкент шаҳри ва ундан олдин Ўзбекистон вилоятларида ташкил этилган югуриш тадбирларида Форум жамғармаси хабар қилишича, 40 мингга яқин киши иштирок этган.

Тўпланган маблағ 1 миллиард 50 миллион сўмни ташкил этгани ва улар аёлларда кўкрак саратонини аниқлаш ва даволашга сарфланиши хабар қилинган.

Айни пайтда Eurasianet веб-сайти халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги Форум жамғармаси билан ҳамкорликларига бағишланган мақола эълон қилган.

Мақола "Ўзбекистон: Каримованинг саховатпешалиги хавотирларни уйғотмоқда" деб номланган.

Форум жамғармаси ва Гулнора Каримова халқаро миқёсда катта қизиқишни уйғотгани ёзилган мақолада жамғарма 19 апрел куни машҳур Лувр музейи билан шерикликни бошлагани ҳақида эълон қилгани хабари берилган.

"Бунга қўшимча Комен жамғармаси 1 майда Тошкентда кўкрак саратони тадқиқотлари учун маблағ тўплашда Каримова билан иттифоқчилик қилаётгани боис сўнгги кунларда танқид остига қолди", дейилади мақолада.

"Лувр музейининг Ўзбекистондаги инсон ҳақлари поймол этилаётганига кўз юмаётгани уятлидир", деб айтган Eurasianet веб-саҳифаси билан суҳбатида Лондонда истиқомат қиладиган ўзбекистонлик журналист Шоҳида Тўлаганова.

Шоҳида Тўлаганова, Ўзбекистон мустақил ноҳукумат нотижорат ташкилотларининг фаолият юритишларига изн бермайдиган мамлакат, дейди.

Бундай вазиятда тиббиёт соҳасида ёки хотин-қизлар саломатлиги йўналишида ишламоқчи бўлган фаоллар йўли тўсилади, дейди Шоҳида Тўлаганова.

"Нега Форум жамғармаси аёллар стерилизацияси ё аёллар ўртасидаги камқонлик ёки жинсий хасталиклар муаммолари билан шуғулланмайди", дея савол қўяди журналист.

"Ундан ташқари, нега бу жамғарма Маданият вазирлигининг функцияларини ўзига олган", дейди у.

Ўзбекистон маданияти ва ва санъати форуми жамғармаси истеъдодли одамларга ўз имкониятларини очишга ёрдам бераётгани, хунармандларга моддий ва техник ёрдам бераётгани, ўзбек санъаткорлари, рассомлари ва бошқа ижодкорларининг ижодларини ташқарига олиб чиқишга ёрдамлашаётгани хабар қилинади.

Бироқ Шоҳида Тўлаганованинг айтишича, Ўзбекистонда санъаткор бўладими, рассом ёки дизайнер, бу жамғарма билан ҳамкорликка рози бўлмаса, ўзича "ҳеч нарсага эриша олмайди".

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ

Алоқадор интернет саҳифалари

BBC ташқи интернет саҳифалар учун масъул эмас