Ўзбекистон маорифи: муаммо фақат педагог кадрлар тайёрлаш билан боғлиқми?

2011 йил май ойи. Қорақалпоғистонда баҳорги дала ишларига олиб чиқилган ўқувчилар(Елена Урлаева олган сурат)

Ўзбекистон президентининг мамлакатда ўрта касб-ҳунар ўргатиш тизимини яхшилаш мақсадидаги қарори эълон қилинган.

Қарор "Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" деб номланган.

Ўзбекистон президенти қарорида мамлакатдаги профессионал коллежлар ва академик лицейлар учун педагог мутахассислар тайёрлаш аҳволи талабдагидек эмаслиги, ёшларни ўргатаётган ўқитувчиларнинг малакаси пастлиги айтилган, бошқа камчиликлар махсус текшириш давомида аниқлангани маълум қилинган.

Қарорда тизимни яхшилаш чоралари белгиланган.

Би-би-си Намангандаги касб-ҳунар коллежларидан бирининг ўқитувчиси Равшан Холматовдан бу тизимдаги камчиликлар фақат педагог кадрларни тайёрлаш билан боғлиқми, деб сўради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон расмийларига кўра, охирги йилларда 1500 дан ортиқ профессионал коллеж ва академик лицейлар қурилган.

Мамлакатнинг ҳар бир туманида касб-ҳунар коллежи, академик лицей биносини қуриш маҳаллий амалдорларнинг қурилиш учун мўлжалланган давлат маблағини ноқонуний ўзлаштириш йўлларидан бири айлангани аллақачон сир бўлмай қолган, айнан шу жиноятлари учун бир қанча мансабдорлар жавобгарликка тортилгани маҳаллий матбуотда ҳам ёритилган.

Аксар коллеж ва лицейлар раҳбарияти "юқорига" "ўзларида қанча талаба таълим олаётганлари" ҳақида ҳисобот топширишлари, аммо амалда коллеж ё лицейга қабул қилинган болаларнинг қаердаликларини ўзлари ҳам билишмаслигини тан оладилар.

Давлат мансабдорларини касб-ҳунар коллежи ўқувчисининг ўзи танлаган касбни нақадар яхши эгаллаб ўқув даргоҳини битириши эмас, тезроқ пахта йиғим-терими ёки ғўза яганаси, чопиғини тугатиш кўпроқ қизиқтиради.

Шу сабаб ҳам ўқувчи-талаба рўйхатида турган ёшларнинг ўқув йили давомидаги бир неча ойи далаларда ўтади.

Ўзбекистонда бугун касб-ҳунар коллежини битирган ёшларнинг ўз соҳаси бўйича ишлаётганларидан ҳам кўра пул топиш мақсадида Россия ё Қозоғистонга йўл олганини кўпроқ кузатиш мумкин.

Россияда меҳнат муҳожири бўлган ўзбекистонлик оналардан бири билан суҳбат

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ