Расмий матбуот Президент Каримовнинг суратларини 'ёшартирмоқда'

Жаҳон ахборот агентликлари тарқатган Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасидаги учрашувларда олинган Президент Ислом Каримовнинг сурати Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Президент Ислом Каримовнинг 6 июн куни Пекинда Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасидаги учрашувларда олинган сурати

Президент Ислом Каримовнинг Сурхондарё вилоятига сафари тафсилотларини ёритган Ўзбекистоннинг давлат ахборот агентлиги ЎзА президентнинг яхшилаб сайқал берилган ёки сураткашлар тилида ретушланган суратини чоп этган.

Сўнгги пайтларда 74 ёшли давлат раҳбарининг суратлари расмий матбуотда, мутахасcисларга кўра, ҳаддан ташқари қаттиқ ретуш қилинаётгани кўзга бўртиб ташланади.

Шўро даврида қартайиб қолган Политбюро раҳбарларининг қандай ретуш қилингани сиёсий латифалар мавзуси бўлган.

Биз латифаларни бир четга қўйиб, Президент Каримовнинг фотосуратлари қанчалик ретуш қилинаётгани ҳақида мутахассис фикрини билишга уриндик.

Ҳозирда таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суръат Икромов ўтмишда фотомухбир сифатида республиканинг кўпгина етакчи рўзномалари билан ҳамкорлик қилган.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда совет фотожурналистикасининг энг яхши анъаналари ҳануз давом эттирилмоқда.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ

Алоқадор интернет саҳифалари

BBC ташқи интернет саҳифалар учун масъул эмас