BBC navigation

Обидхон қорига ҳужум: гумондорлар расман айбланди

Сўнгги янгиланиш 6 июл 2012 - 15:24 GMT

Обидхон қори ҳамон комада қолмоқда

Швеция маҳкамаси таниқли имом Обидхон қори Назаров жонига қасд қилишда кўмаклашиш айблари билан асли ўзбекистонлик экани айтилаётган бир аёл ва эркакни маҳкамага тортган.

Обидхон қори феврал ойида Швеция шимолида ўз уйи ташқарисида отиб кетилганди.

Таниқли имом ҳамон касалхонада ўзига келмай ётгани айтилади.

Хабарларга кўра, қораловчи Кристер Петерсон бу жуфтлик учинчи бир шахсга суиқасдни режалаш ва амалга оширишда яқиндан ёрдам берган.

Ҳужумни уюштирган шахс эса ҳамон қидирувда.

Швецияда нашр этиладиган газетларнинг бирида таниқли имом ва Ўзбекистон ҳукуматининг мухолифларидан бўлган Обидхон қорининг жони кимга керак бўлгани ҳақидаги савол кўндаланг қўйилади.

Журналист Торд Андерсоннинг ёзишича, Обидқори жонига қасд қилганлар ёлланма талабалар бўлишганми ва ё ҳақиқий жосусларми, бу аниқ эмас.

Обидхон қорига ўқ узган шахс эса қочиб кетгани гумон этилади.

Торд Андерсоннинг мақоласидан англашилишича, бугун расман айблов эълон этилган ўзбекистонлик аёл Швецияга талаба бўлиб келган.

Швецияда истиқомат қилаётган аксарият ўзбекистонлик қочқинлар Назаров жанобларининг жонига қасд қилиш Ўзбекистон хавфсизлик хизматининг режаси асосида бўлганига ишонишади.

Аммо бу икки шахс жосуслар эмас, балки хавфсизлик хизмати томонидан айни амалга мажбурланган талабалар ҳам бўлиши мумкин, деб ёзади Торд Андерсон.

Швециялик журналист ўз манбаларига таяниб Обидхон қорига ўқ узган шахснинг Москвага учиб кетганини ёзади.

Агар у Москвага қочишга муваффақ бўлган эса, унда Россия бу жиноятчини Швецияга қайтармаслик эҳтимоли бор.

Икки мамлакат орасида жиноятчиликда гумон этилган шахсларни экстрадациясига доир шартнома имзоланмаган.

Швеция матбуотида мамлакат Бош қораловчисининг ушбу иш бўйича маълум қилган тафсилотларини ўзида мужассам қилган қатор мақолалар чоп этилган.Швеция Бош прокурорининг қўлидаги далиллари нималардан иборат?

Мақолалар билан танишиб чиққан Швецияда яшовчи фаол Ҳазратқул Худойберди билан суҳбат

Ҳазратқул Худойбердиев билан суҳбат

Ҳазратқул Худойбердиев Швеция матбуотидаги сўнгги хабарлар ҳақида

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.