Олимпиячилар шарафига Ўзбекистон маданияти кечаси ўтқазилган

Тадбир Британиядаги Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда Фонд Форум жамғармаси томонидан уюштирилган.

Маданият кечасида ўзбекистонлик спорчилардан ташқари Олимпия қўмитасининг вакиллари, бошқа мамлакат спортчилари қатнашишган.

Фонд Форум жамғармаси 2008 йилги Пекин Олимпиадасида ҳам шунга ўхшаш тадбирлар уюштирган.

Маданият кечасида Ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар чиқишлари, "Фонд Форум Ўзбекистонни тақдим этади" фотоальбоми ва мамлакат тарихи ва маданияти ҳақидаги фотокўргазма намойишини ташкил қилинган.

Бу йилги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон номидан 53 спортчи қатнашмоқда.

Ҳозиргача Ўзбекистон ҳисобидаги битта бронза медал билан мамлакатлар ичида охирги 52 ўринни эгаллаб турибди.

Олдинроқ Халқаро Олимпия Қўмитаси ўзбекистонлик спорт гимнастикачиси Луиза Галиулинани Лондон Олимпияси ўйинларидан четлатган эди.

Шу ҳафта бошида Луиза Галиулинанинг иккинчи текширувида ҳам тақиқланган фуроцемид моддаси топилгани сабабли уни Олимпиада қишлоқчасидан чиқариб юборишга қарор қилинган.

Бундан аввал қонида наша аломатлари топилганини айтиб, Лондон Олимпиадаси арафасида Пекин Олимпиадаси кумуш медали совриндори Абдулла Тангриев ҳам Ўйинлардан четлатилган.

Бу мавзуда батафсилроқ