BBC navigation

Тошкентда тўфон электр таъминотини узган

Сўнгги янгиланиш 14 август 2012 - 10:38 GMT

Аэропорт яқинидаги реклама устуни қулаб тушган.

Тошкентдан келаётган хабарларга кўра, душанба кунининг иккинчи ярмида пойтахтда кучли тўфон юз бериб, чанг-тўзон кўтарилган.

Шаҳарнинг қатор ҳудудлари ва шаҳар атрофидаги туманларда қаттиқ шамолдан дарахтлар қулаб тушган.

Уларнинг синган шоҳлари эса электр тармоғини узиши оқибатида қатор мавзеларда вақтинча электр таъминоти бузилган.

Би-би-сига гапирган тошкентлик кишининг айтишича, қаттиқ чанг-тўзон булути ҳавога кўтарилган ва дарахтлар шоҳларини синдирган.

"Мен Эски Шаҳарда, Хасти Имом масжиди яқинида столбаларда узилган симларни кўрдим", - дейди у.

Узметроном веб саҳифаси хабарига кўра, бир қатор мавзелар соат эрталабки 6дан 16гача электр таъминотисиз қолганлар.

"Тошкентдан мактублар" блоги муаллифи Евгений Скляревский "Тошкент-3" аэропорти яқинида тўфон йиқитган реклама устунининг суратини чоп қилган.

Айни дамда Тошкентда, чилла чиққанига қарамай, иссиқ ҳаво сақланиб қолмоқда. Шаҳарликлар ҳаво димлигидан шикоят қилишаяпти.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.