BBC navigation

Ўзбекистондаги жазирама рекорд даражадаги иссиқ деб аталди

Сўнгги янгиланиш 22 август 2012 - 14:44 GMT

Ўзбекистонда август ойига хос бўлмаган иссиқ ҳарорат кузатилаяпти, одамлар чидаш қийин бўлган жазирамадан шикоят қилмоқдалар.

Айрим жойларда маҳаллий аҳоли ҳаво ҳарорати 50 даражадан ҳам ошиб кетгани ҳақида айтмоқдалар.

Одамлар болаларини салқин ертўлаларда сақлашларига тўғри келаётганларини айтмоқдалар.

Тошкент вилоятилик дўкондор аёлнинг айтишича, кундузлари ҳаво ҳарорати 42-50 даражагача чиққан.

"Одамлар фақат салқин хоналарда ўтириб, сув ичиб, чўмилиб иссиқдан ўзларини асраяптилар", дейди дўкондор опа.

Одатда "Саратон чилласи" деб аталган ёзнинг энг иссиқ кунлари август ойининг 10-саналаригача кузатилади.

Ўзбекистон Об-ҳавони кузатиш маркази август ойининг иккинчи ярми бу йил Ўзбекистон учун жуда иссиқ келганини қайд этган, Ўзбекистон жануби, пойтахт Тошкентда ҳам рекорд даражадаги жазирама кузатилганини хабар қилган.

Ўзбекистон Гидромет маркази шу ҳафта охиригача ҳаддан иссиқ ҳаво ҳарорати сақланиб туришини, кейин температура пасайишини башорат қилган.

Август ойининг 23-, 24-саналаридан ҳаво ҳароратининг 30-35 даражага тушиши айтилаяпти.

Жазирамалардан айниқса, кексалар ва болалар қийналаётганини айтишаяпти ўзбекистонликлар.

Шифокорлар жазирамада витаминли, енгил ҳазм бўладиган овқатлар истеъмол қилишни, ҳаво ҳарорати кўтарилган пайтда қуёш нури остида бўлмасликни маслаҳат беришади, бу ҳатто соғлом инсонлар саломатлиги учун ҳам хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирадилар.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.