BBC navigation

Атоқли актёр Зикир Муҳаммаджонов оламдан ўтган

Сўнгги янгиланиш 23 август 2012 - 15:38 GMT

Зикир Муҳаммажонов - Ўзбек театр ва кино санъатининг забардаст актёри эди

Ўзбек театр ва кино санъатининг улкан санъаткори Зикир Муҳаммаджонов 91 ёшида оламдан ўтган.

Зикир Муҳаммаджонов 1921 йилда Тошкентда туғилган.

У ўзбек саҳнасида айниқса таниқли давлат арбоблари образини маҳорат билан гавдалантирган эди.

Шўролар даврида ишланган "Генерал Раҳимов" фильмида у Собир Раҳимов образини ёрқин ва ҳаётий тарзда ижро этиб, нафақат ўзбекистонликлар, балки бутун иттифоқдош республикалар аҳлига танилганди.

3. Муҳаммаджонов Ўзбекистон халқ артисти унвони, Давлат мукофотлари билан тақдирланган.

1977 йилда Зикир Муҳаммаджонов Ўзбекистонда саноқли актёрлар қаторида СССР Халқ Артисти унвонига сазовор бўлган.

Саҳна ва кинокамера қаршисидаги ўз услуби ва ўзига ҳос йўналишига эга бўлган актёр турли даврларда яшаган ва турли дунёқарашларга эга бўлган сиймоларни муҳлислар кўзи ўнгида қайта гавдалантирган.

Фурқат, Ҳамза, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Ҳусайн Бойқаро, Ленин, Собир Раҳимов каби тарихий шахслар, ҳамда Вилям Шекспир асарларидаги бош ролларни ижро этиш билан Зикир Муҳаммаджонов ўз салоҳияти ва иқтидори нақадар чуқур ва кенг кўламли эканини намойиш эта олган.

Кўп ўзбекистонликлар орасида ўзига хос, ўткир овози билан машҳур эди.

Зикир Муҳаммаджонов кўп йиллар ўзбек театр ва кино санъатининг муҳим назарий ва амалий муаммоларини матбуотда дадил кўтариб чиққан.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.