BBC navigation

Ўзбекистонда танқис газ Хитойга етказила бошланган

Сўнгги янгиланиш 14 сентябр 2012 - 11:17 GMT

Ўтган бир неча қиш мавсуми чоғида Ўзбекистонда кескин газ ва ёқилғи тақчиллиги кузатилган.

АҚШда чоп этилувчи Вашингтон Пост газетасидаги мақолага кўра, Ўзбекистоннинг энергияга чанқоқ Хитойга табиий газни мунтазам равишда етказа бошлагани Россиянинг асабини қўзғаши ва ички бозордаги истеъмолчиларни норози қилиши мумкин.

Шўро тизими қулаганидан бери Россиянинг Газпром ширкати ўзбек газ экспортлари соҳасида монополияга эга бўлиб келаётганди.

Ўзбек газининг Хитойга етказилиши август ойида бошланган. Бу ҳақида чоршанба куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Хитой Бош Вазири муовини Хю Лянгю ўртасидаги учрашувда маълум қилинган.

Учрашувда етказилаётган газ миқдори очиқланмаган, лекин Вашингтон Постга кўра, ўтган бир неча қиш мавсумлари давомида газ ва ёқилғи танқислигидан қаттиқ қийналган ўзбекистонликлар бу экспортдан мамнун бўлмасликлари тайин.

Газ тақчиллиги Ўзбекистон бўйлаб қатор вилоят ҳокимларининг аҳолини иссиқлик учун ўтин йиғишга ундашига сабаб бўлган.

UzA ахборот агентлиги хабар қилишича, Хитой ва Ўзбекистонни боғловчи қувурлар тармоғининг учинчи босқичи яқинда якунланса, Марказий Осиёдан сотиладиган миллий газнинг миқдори янада ошади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.