BBC navigation

Ўзбекистон Эронга элтувчи темир йўл қуришни тезлаштирган

Сўнгги янгиланиш 27 сентябр 2012 - 14:29 GMT

Медиа плейер

Ўзбекистон Афғонистон орқали Эронга темир йўли қуришни жаддаллаштирган. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акционерлик компанияси раиси Ачилбай Раматов маълум қилган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ўзбекистон Афғонистон орқали Эронга темир йўли қуришни тезлаштирмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акционерлик компанияси раиси Ачилбай Раматов маълум қилган.

Эронлик ҳамкасби билан учрашувда у Ўзбекистон-Афғонистон-Эрон темир йўли битирилиши учун яна 230 чақирим масофа темир йўл ётқизилиши кераклиги ҳақида гапирган.

Ўзбекистон темир йўллар давлат акционерлик компанияси раисининг Эронда ҳамкасби Абдолали Соҳиб Муҳаммади билан учрашгани ҳақида Эрон нюс сайтига таяниб 12.уз сайти ёзди.

Ўзбекистон темир йўллар компаниясидан масъул эса, ушбу хабарни тасдиқлади. Ва у айни дамгача Ўзбекистон Мозори шарифгача бўлган 106 чақирим масофага темир йўл ётқизганини билдирди.

Очиқ денгиз орзуси

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида темир йўл соҳасида ҳамкорлик бўйича икитомонлама келишув имзоланган.

Ўзбекистон темир йўллари компанияси раиси Ачилбай Раматов Ўзбекистонни Эрон билан боғлаш учун яна 230 чақиримлик масофада қурилиш ишлари олиб борилаётганини айтди.

Икки томон ҳам Ўзбекистон - Мозори Шариф- Хаф - Чобаҳар темир йўл тармоғини тезроқ қуриб битказишга киришиши билдирилган.

Келажакда Ўзбекистон Эрон орқали очиқ денгизга чиқишни мақсад қилган.

Ўз навбатида Эрон томонининг маълум қилишича, Ўзбекистон томони Хитой йўналиши бўйича темир йўл қуришни тезлаштириш мажбуриятини олган.

Ушбу йўл Қирғизистоннинг Ўш вилояти орқали ўтиши режаланган.

Ўзбекистоннинг Россия билан алоқалари узоқлашаётган бир паллада ушбу темир йўлнинг аҳамияти қандай бўлиши мумкин?

Биз ушбу саволни ҳозирда Америкада истиқомат қилаётган ўзбекистонлик собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошевдан сўрадик.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.