BBC navigation

TeliaSonera нуфузли ҳуқуқшуносларни ёллади

Сўнгги янгиланиш 4 октябр 2012 - 15:56 GMT

Швециянинг Ўзбекистонда телекоммуникация лицензияларини олиш учун ўзбек ширкатига пора беришда айбланаётган TeliaSonera компанияси бу каби қонунбузарликлар бўлган ё бўлмаганини текшириш учун мамлакатдаги энг кўзга кўринган мустақил ҳуқуқшуносларни ёллаган.

Швеция Жамоатчилик Телевидениеси - SVT мухбирларининг журналистик текширувлари жараёнида TeliaSonera Ўзбекистон Президенти тўнғич қизи Гулнора Каримовага жуда яқин экани ишонилган аёл раҳбарлигидаги ширкатга 320 миллион доллар бергани даъво қилинганди.

Ҳозирча Ўзбекистон томонидан мазкур иддаоларга бирон муносабат билдирилмаган.

'Шубҳа-гумонлар ариши керак'

TeliaSonera 2007 йили Ўзбекистонга сармоя киритиш жараёни юзасидан текширув ўтказиш учун Швециядаги нуфузли Mannheimer Swartling юридик ширкатини ёллаган.

Mannheimer Swartling ширкати 5 йил муқаддам TeliaSonera Гибралтарда рўйхатдан ўтган ширкатдан 3G мобил алоқа хизмати кўрсатиш учун лицензия сотиб олаётган ва Ўзбекистонга сармоя киритаётган пайти коррупция ва ё пул ювиш билан боғлиқ амалларига қўл урганми ё-да, йўқлигини ўрганади.

Текширув натижалари кейин жамоатчиликка ошкор этилиши кутилмоқда.

TeliaSonera ширкати раҳбари Ларс Найбергнинг таъкидлашича, ширкатга нисбатан илгари сурилаётган айбловлар ўта жиддий ва мустақил томондан текширилиши керак.

"Биз бу иддаолар ва мишмишларнинг тагига етишимиз керак. Полиция билан ҳартомонлама ҳамкорлик қиламиз. Ҳеч кимда пора бермаганимиз ёки пул ювиш амалига қўл урмаганимизга шубҳа қолмаслиги керак", деб айтган Ларс Найберг.

Ўн кун бурун TeliaSonera директори Найберг жаноблари агар ҳозир олдинга сурилаётган иддаолар тасдиқланса, ўзининг истеъфога кераклигини айтганди.

Швеция давлатининг муносабати

Швеция ҳукумати текширувларга ўта жиддий қарайди. Чунки, TeliaSonera қисман ҳукуматга ҳам тегишли. Яъни давлат улушларининг 37 фоизига эгалик қилади.

Ҳукумат вазирларидан бири Питер Норман TeliaSonera ушбу воқеалардан кейин ўз обрўсини қайта тиклаши кераклигини айтган.

Айни пайтда TeliaSonera Швециянинг Россиядаги собиқ элчиси, обрўли дипломат Томас Бертелманни Марказий Осиë бўйича ўз стратегик маслаҳатчиси сифатида тайинлаган.

У ўз тажрибасидан келиб чиқиб, ширкатнинг Марказий Осиёдаги фаолиятини қайта кўриб чиқишига ишонилмоқда.

Швеция Бош вазири Фредрик Рейнфелд бу каби амалларни олқишлаган.

Уч кун олдин Швеция прокурори Стокголм маҳкамасидан Takilant ширкатига тегишли 1.5 миллиард швед кронасига тенг маблағни музлатиб қўйишни сўраганди.

Бугун маҳкама томонидан тайинланган ҳимоячи ўз мижозлари, яъни ҳужжатларда тилга олинган икки Ўзбекистон фуқароси топа олмагани сабабли суд қарори вақтинча кечиктирилган.

Аммо, мамлакат парламенти вазир Норман жаноблари ҳамда TeliaSonera раҳбари Ларс Найберг қаттиқ сўроққа тутилган.

Жаноб Норманнинг ўзи эса, ширкат директорлар кенгаши таркибини ўзгартиришга, унга тажрибали, коррупция ҳамда инсон ҳуқуқлари борасида етарли билимга эга бўлган мутахассисларни киритишга чақирган.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.