BBC navigation

Президент Каримов Хоразм вилоятига ҳоким тайинлади

Сўнгги янгиланиш 9 октябр 2012 - 15:42 GMT

Пўлат Бобожонов Хоразм вилоят ҳокими этиб тайинланган.

Бу ҳақда вилоят Халқ депутатлари кенгашининг Президент Каримов иштирокида ўтган навбатдан ташқари сессиясида эълон қилинган.

Бобожонов шу йил январида, аввалги ҳоким Оллоберган Оллоберганов истеъфога чиқарилиши ортидан ҳоким вазифасини бажариб келаётган эди.

Оллоберганов Хоразм вилоятини 2008 йилдан буён бошқарган.

Хоразм вилоят ҳокимининг нима учун айнан ҳозир ўз лавозимига тасдиқланаётгани сабаблари маълум эмас.

Пахта йиғим-терими даврида кадрлар масаласида муҳим қарорлар қабул қилиш Ўзбекистонда кам кузатилади.

Сўнгги йилларда қарор топган тажрибага кўра, вилоят ҳокимлари ҳамда вазирлик ва идоралар раҳбарлари узоқ вақт "...вазифасини бажарувчи" бўлиб турадилар ва кейинроқ лавозимга қўйилади.

Кузатувчилар мамлакатда раҳбарларнинг шахсий садоқатига қараб вазифаларига тайинланиши ва кадрлар соҳасида порахўрлик ҳамда таниш-билишчиликнинг авж олганини таъкидлашади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.