BBC navigation

АҚШ Толибон ва ЎИҲ таъминотчилари ҳисобларини музлатди

Сўнгги янгиланиш 18 октябр 2012 - 09:01 GMT

Қўшма Штатлар Молия вазирлиги Толибонни ва Покистону Афғонистондаги бошқа жангари ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини молиявий дастаклашда гумон қилинган уч шахсга қарши жазо чоралари киритган.

АҚШ Молия вазирлиги баёнотида ёзилишича, Покистондан фаолият олиб борган Мавлавий Адам Хон Ачекзай, Амир Али Чаудҳри ва Қори Айюб Баширга тегишли банк ҳисоблари музлатилади ва америкаликларни улар билан молиявий ё-да, бошқа бир тужжорий ҳамкорлик қилишлари ман этилади.

АҚШ Молия вазирлигининг билдиришича, Адам ва Чаудҳри Толибон ва Покистондаги Теҳрики-Толибон учун портловчи воситалар ишлаб чиқаришда кўмаклашишган.

Қори Айюб Башир эса, Афғонистон ва Покистонда жойлашиб олган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига молиявий дастакларни мувофиқлаштиришда гумон қилинади.

Терроризм ва молия жосуслиги учун маъсул Девид Коэн: "Мазкур амаллар Афғонистон ва Покистонда фаолият қилаётган террорни дастакловчи тармоқларга қарши курашни давом этишимиз ҳамда портловчи воситалар ишлаб чиқаришга бош қўшганларга алоҳида эътибор қаратаётганимизни намойиш этади", деб айтган.

Молия вазирлигига кўра, Чаудҳри Покистондаги Теҳрики-Толибон ҳаракати электроник ва портловчи воситалар бўйича мутахассиси бўлгани ва 2010 йил майида Нью Йоркдаги Таймс хиёбонида бомба ҳужумини уюштириш учун қандай моддалардан фойдаланишга маслаҳат берганликда гумон қилинади.

Вазирлик пресс-релизида айтилишича, Адам Толибон ҳаракатининг асосий аъзоларидан бири ва портловчи воситалар ва худкушлик нимчалари ишлаб чиқаришга масъул бўлган. Айтилишича, у Исломий гуруҳларни дастакловчи яна 150 нафар бомба ясовчи шахсни тайёрловдан ўтказган.

АҚШ Молия вазирлиги томонидан Башир деб аталаётган шахс эса, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати молиявий масалалари бўйича масъули бўлган. У турли манбалардан келадиган молиявий кўмакларни мувофиқлаштириб турган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.