BBC navigation

Ўзбекистонда амалдорларга қўшимча вазифаларда ишлаш ман қилинди

Сўнгги янгиланиш 23 октябр 2012 - 09:14 GMT
Тошкент

Қўшимча вазифалар ҳақидаги ҳукумат йўриқномаси 18 октябр куни кучга кирган

CA-News интернет саҳифасининг хабар беришича, Ўзбекистонда давлат амалдорлари, номувофиқ шароитларда ишлаётган ҳамда 18 ёшга етмаган шахсларга қўшимча вазифаларда ишлаш тақиқланган.

Ўзбекистон ҳукуматининг қўшимча вазифалар ҳамда бир йўла бир неча касб ва лавозимда ишлаш ҳақидаги янги иш тартиби 18 октябр куни кучга кирган.

Янги йўриққа мувофиқ, қўшимча вазифаларни ижро этиши тақиқланган шахслар доираси муайян этилган.

Интернет саҳифанинг маълум қилишича, бундай шахслар сирасига Ўзбекистон президенти аппарати ва Вазирлар Маҳкамаси ижроий аппарати ходимлари, давлат идора этиш органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва структуравий бўлинмалар раҳбарлари, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари киради.

Шунингдек, бири иккинчиси назорати остида бўлган давлат идораларида ишловчи мутахассисларга қўшимча ишларда ишлаш ман қилинган.

Ҳукумат йўриқномасида ўқитувчилар ҳамда техник, тиббиёт ва бухгалтерлик каби соҳаларига алоқадор шахсларнинг қўшимча вазифаларни бажаришлари мумкинлиги таъкидланган.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.