BBC navigation

Олмония вакиллари Ўзбекистон ҳуқуқ фаоллари билан учрашди

Сўнгги янгиланиш 1 ноябр 2012 - 10:00 GMT
Сурат Икромов

Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов

Тошкентга борган Олмония ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё бўйича вакили Антье Леендертсе ўзбекистонлик фаоллар билан мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилган.

Олмония элчихонаси вакиллари ҳам ҳозир бўлган учрашувда Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов, Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоя альянси раҳбари Елена Урлаева ҳамда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари мустақил жамиятининг Жиззах вилояти бўлими раиси Ўктам Пардаевлар иштирок этишган.

"Айниқса, кўпроқ Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоячилар аҳволи, кейин диний эътиқод бўйича қамалишлар тўғрисида саволлар бўлди", дейди Сурат Икромов Би-би-си билан суҳбатда.

Сурат Икромовга кўра, Олмония вакиллари аввалроқ, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбари Акмал Саидов ва Олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, омбудсман Сайёра Саидова билан ҳам учрашишган.

"Бизга маълум бўлишича, улар аввал давлат инсон ҳуқуқлари ташкилотлари билан гаплашишган...Кейин бизни чақиришди. Энди биз ўзимизда бўлган фактлар бўйича гапирдик. Инсон ҳуқуқлари бўйича, диний-сиёсий масалалардаги аҳвол, пахта далаларида ёш болаларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани, шунга ўхшаган социал масалалар бўйича гапирдик", дейди Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари.

Олмония вакили, ўз навбатида, Ўзбекистондаги аҳволни ўрганаётгани ва тўплаган фактлар бўйича Ташқи ишлар вазирлигига ҳисобот тайёрлаб топширишини билдирган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.