BBC navigation

CNews: "Ўзбек маликаси Москва марказидаги квартирасидан ажралиб қолди"

Сўнгги янгиланиш 1 ноябр 2012 - 09:03 GMT
Гулнора Каримова

Гулнора Каримованинг Москва марказидаги квартирасини хатга олиш қарори Ўзбекистонда МТС ширкати беркитилиши ортидан олинган

Юқори технологиялар ҳақида ҳикоя қилувчи Россиянинг CNews интернет нашри хабарига кўра, Москва марказида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг квартираси хатга олинган.

CNews ўн миллион доллардан қимматроқ бўлган мазкур квартиранинг хатга тушгани ҳақидаги хабарни Россия парламенти қуйи палатаси - Дума аппаратидаги манбадан олганини билдирган.

Интернет нашрга кўра, Гулнора Каримова "Камелот" уй жой комплексидаги квартирани 2003 йилда сотиб олган пайти, квартира нархи ўша пайтда тахминан 1,5-2 миллион долларга тенг бўлган.

Нашрнинг таъкидлашича, Каримова хоним мулкини хатга олиш қарори Россиянинг МТС телекоммуникация оператори Ўзбекистон бозорида фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши ортидан олинган.

Ўзбекистон ҳукумати шу йил июлида мамлакат мобил алоқа бозорида саккиз йилдан буён ишлаб келган Россиянинг МТС ширкатини "йўл қўйилган ноқонуний ҳаракатлари туфайли" дея, лицензиясидан маҳрум қилганди.

Ўзбекистон бозоридаги энг йирик телекоммуникацион оператор фаолияти дастлаб 10 кунга, кейинчалик 3 ойга тўхтатилди.

Август ойининг бошида эса МТСнинг Ўзбекистонда иш юритиш учун берилган лицензияси бутунлай бекор қилинди.

Натижада, МТС Ўзбекистонда 9 миллиондан ошиқроқ муштарийсини йўқотди.

Кўп ўтмай Россия Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги россиялик сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида жиноий иш очди.

Октябр ойи ўрталарида эса Россия Думаси мамлакатнинг қатор ширкатлари Ўзбекистонда ҳукумат идоралари томонидан босимга учраётганини кескин қоралаб чиқди.

Дума аъзолари эса Ўзбекистон ҳукумати қадамларига "кескин жавоб қайтариш"га келишиб олишди.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.