BBC navigation

Россиядаги ёнғинда икки ўзбек ҳалок бўлган

Сўнгги янгиланиш 4 ноябр 2012 - 09:49 GMT

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, якшанбага ўтар кечаси Москва вилояти Одинцов тумани "Барвиха-21" посёлкасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин натижасида уч киши ҳалок бўлгани, улардан иккитаси Ўзбекистон фуқаролари, бири қирғизистонлик экани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, бир қаватли ғиштлик бинода ёнғин бошлангани ҳақида хабар ёнғин ўчириш хизматларига соат 4 ларда келиб тушган.

Ёнғин 20 дақиқалар атрофида ўчирилади. Бироқ бино ичида бўлган одамларни қутқаришнинг имкони бўлмаган.

Ҳодиса содир бўлган жойдан иситиш мосламаси топилган. Тахминларга кўра, иситиш мосламасидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ёнғин келиб чиққан бўлиши мумкин.

Ёнғинни ўчиришга 28 киши ва саккизта ўт ўчириш машинаси жалб қилинган.

Россияга иш излаб борган миллионлаб марказий осиёликлар яшаш учун қулай бўлмаган, мослаштирилган шароитларда яшаб пул топишлари айтиб келинади.

Бу эса турли бахтсиз ҳодисаларнинг юз беришига сабаб бўлиб келмоқда.

Шу йилнинг апрел ойида Москва бозорларидан бирида чиққан ёнғинда 17 меҳнат муҳожири ҳалок бўлган, уларнинг ҳаммаси бозорда яшаб келган марказий осиёлик экани айтилганди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.